Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Сентябрь/2023   Президент

Ўзбекистон Президенти Нью-Йорк шаҳрида Покистон Ҳукумати раҳбари билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 21 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган ББМТ Бош Ассамблеяси 78-сессияси доирасида Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар ул-Ҳақ Какар билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, музокараларда Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларида янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро савдо кўрсаткичлари йил бошидан 75 фоизга ўсганини мамнуният билан қайд этдилар. Шу даврда юк ташиш ҳажми 50 фоизга ошди, 20 та янги қўшма корхона очилди.

Давлатимиз раҳбари Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида товар айирбошлашни ошириш учун қулай шароитларни яратиш ишларини давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва кооперация алоқаларини ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлиги кўрсатиб ўтилди. Тўқимачилик, фармацевтика, электротехника ва туризм соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Минтақавий хавфсизликни таъминлаш юзасидан, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан фикр алмашилди.

Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалда илгари суриш борасида биргаликда ҳаракат қилиш муҳим экани қайд этилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти номига сайловдаги ...

амлакатимизда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Пре...

Ўзбекистон Президенти Ашхободда Туркман...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ашхобод шаҳрига келгач, Туркман халқининг милл...

Ўзбекистон Президенти Имом Бухорий мажму...

Амалий ташриф билан Самарқанд вилоятида бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев бугун Имом ...

Сўнгги янгиликлар